Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 9-11 январь кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда шамол тезлиги 15.20 м/с гача кучайиши мумкин.
"Сизлардан эҳтиёт чораларига риоя қилишингизни, транспорт воситангизни дарахтлар ва темир қурилмалар тагига қўймаслигингизни, эшик ва деразаларни мустаҳкам ёпишингизни, ёш болаларни қаровсиз кўчага чиқармаслигингизни сўраймиз", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ноқулай об-ҳаво шароити – кучли шамол, ёғингарчиликлар билан боғлиқ ҳар қандай фавқулодда вазиятларда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли хизматлари билан (71) 212-69-80, (71) 212-69-82, 1050 ва 1055 рақамларига мурожаат қилиб боғланишингиз мумкин.
Шунингдек, мурожаатингизни Халқ Назорати портали ва иловаси орқали юбориш имконияти мавжуд.









