Тошкент метроси янги йилга ўтар кечаси 1 соат кўпроқ ишлайди

    Транспорт 27 декабр 2023 524

    Тошкент метрополитени Янги йил байрами кунлари поездлар қатнови ҳамда метро ишлаш вақти қай тартибда амалга оширилиши тўғрисида маълумот берди.

    Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, 2023 йил 31 декабрь якшанба - дам олиш кунида метро поездлари ҳаракати доимий жадвал асосида иш фаолиятини олиб боради.

    Иш вақтининг тугаши эса, 1 (бир) соатга узайтирилади, яъни барча метро бекатлари 31 декабрь соат 05:00 дан 1 январь соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.

    Шунингдек, қўшимча дам олиш кунларида (2023 йил 30 декабрь, 2024 йил 1-2 январь) метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида, соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.