Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, “Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ ва пудратчи “Кўприкқурилиш“ АЖлар иштирокида “Метрополитен”нинг 1 ва 2-босқичлари оралиғида жойлашган “Технопарк — Қипчоқ” бекатлари ўртасидаги участкада олиб борилаётган қурилиш ишлари жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқилган.
Ўрганиш жараёнида қатор камчилик ва хато ҳолатлар аниқланиб, уларни қисқа муддатларда бартараф этиш, амалга оширилаётган ишлар лойиҳа талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолда қайта кўриб чиқилиши ва белгиланган муддатларда сифатли якунланиши бўйича масъул ташкилотларга аниқ топшириқлар берилган.
Қурилиш ишларининг шаффофлиги, йўловчилар хавфсизлиги ва транспорт инфратузилмасининг барқарорлигини таъминлаш мазкур йўналишдаги фаолиятнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди. Мазкур соҳадаги ишлар доимий назорат остига олинган, — дейилади хабарда.









