"Тошкент қонференцияси доирасида қабул қилинган ҳужжатлар минтақада терроризмга қарши кураш бўйича кейинги тадбирларни амалга оширишда «йўл харита»мизга айланади"

    Тошкентда ўтказилган «БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий ҳамкорлиги» мавзусидаги халқаро анжуманда муҳокама қилинган ва илгари сурилган ташаббуслар халқаро экспертлар ва жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

    Жумладан, ЕХҲТ дастурининг Бишкекдаги ваколатхонаси раҳбари Алексей Рогов ушбу конференцияда Марказий Осиё минтақасини хавф-хатардан холи ҳудудга айлантириш, мамлакатларда тинчлик ва тараққиётни таъминлашга хизмат қиладиган қатор масалалар муҳокама қилинганини қайд этди.

    - Ушбу анжуман ўта долзарб ва ўз вақтида ўтказилди, деб ўйлайман, - деди у. - Чунки биз минтақавий даражадаги тажрибамизни таққослашимиз, мақсадларни белгилашимиз, Марказий Осиё минтақасида терроризмга қарши курашда стратегик йўналишларни белгилаб олишимиз зарур эди.

    Марказий Осиё мамлакатлари аксилтеррор ҳамкорликни ривожлантириш ва тегишли ҳаракат дастурини тузишда пешқадамлардан бири ҳисобланади. Ушбу дастур айни пайтда мувафаққиятли амалиётга тадбиқ этилмоқда. Шунинг учун биз ушбу форум ўтказилишини тўла қўллаб-қуватладик. Унинг доирасида қабул қилинган ҳужжатлар минтақада терроризмга қарши кураш бўйича кейинги тадбирларни амалга оширишда бизнинг «йўл харита»мизга айланади.

    Таъкидлаш керакки, анжуман ҳамкасбларимиз билан фикр алмашиш, соҳадаги долзарб масалалар ҳақида суҳбатлашиш, жойлардаги вазият билан яқиндан танишиш имконини берди.

    Биз Марказий Осиёда кечаётган жараёнларни диққат билан кузатиб бораяпмиз. Ушбу конференция, шунингдек, Ўзбекистон устувор вазифаларимиз ва муносабатларимизни муҳокама қилиш имкониятини ҳам тақдим этди. Шу боис Тошкентга сафаримиз жуда муҳим ва унумли бўлди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates