Тошкент шаҳар ҳокими Бошқирдистон Республикаси делегацияси билан учрашди

    Жорий йил 23 апрелда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Бошқирдистон Ҳукумат бош вазири Андрей Назаров бошчилигидаги делегация билан учрашди.

    Ш. Умурзаков меҳмонларга Тошкент шаҳридаги инвестицион имкониятлар ва қулайликлар, унда амалга оширилиши режалаштирилаётган йирик лойиҳалар, шунингдек, ҳокимлик муассислигида ташкил этилган «Тошкент Инвест Компанияси» АЖнинг вазифаси ва фаолияти ҳақида маълумот берди.

    Мамлакатларимиз ўртасида йўлга қўйилган самарали ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, шаҳримиз аҳолисининг сони ўсиб бориши шароитида тегишли инфратузилмавий ва ижтимоий ечимларга эҳтиёж борлигини маълум қилди.

    Ўз навбатида, А. Назаров ҳам географик жойлашув, савдо-саноат имкониятлари туфайли Тошкент шаҳри истиқболли ва ишончли ҳамкор эканлигини эътироф этиб, мавжуд савдо-иқтисодий алоқаларни бир неча баравар кенгайтириш имконияти борлигини айтди.

    Мулоқот давомида, А. Назаров Бошқирдистон Республикасининг имкониятларини тақдим этиб, ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришни қардошлик алоқаларини ўрнатиш, йўл харитасини тузиш, республиканинг Ўзбекистонда ваколатхонасини очишдан бошлашни таклиф қилди. Ҳамда, «Тошкент Инвест Компанияси» АЖнинг фаолияти билан батафсил танишишга қизиқиш билдирди.

    Учрашув якунида тарафлар мулоқотни давом эттиришга келишиб, икки тарафдан масъулларни белгилаб олди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates