Тошкент шаҳар Тез тиббий ёрдам хизматига замонавий Ford реанимобиллари келтирилди

    Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида 50 та замонавий Ford реанимобиллари Тошкент шаҳар Тез тиббий ёрдам хизматига топширилди.

    12 майда «Toshkent City»да Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида 50 та замонавий Ford реанимобиллари Тошкент шаҳар Тез тиббий ёрдам хизматига топширилди. Машиналар беморларни ташиш ва уларга шошилинч ёрдам кўрсатишга мос равишда тўлиқ жиҳозланган.

    Ford русумли тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситалари хариди «OʼZIMPEKSALOQA» МЧЖ томонидан амалга оширилди.

    Таъкидлаш лозимки, 2019 йилда шу русумдаги 150 та тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситалари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан етказиб берилган эди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

    Ушбу автотранспорт воситаларининг етказиб берилиши тез тиббий ёрдам хизматини ривожлантиришга амалий кўмаклашади ва унинг моддий-техника базасини яхшилайди. Шу ўринда, шошилинч ёрдамга муҳтож ҳар бир кишига юқори сифатли тиббий хизматларни ўз вақтида кўрсатиш имкониятини кенгайтиради.