Тошкент шаҳри ҳавоси чанг-тўзондан тозалангани айтилмоқда

    Таҳлил жараёнида пойтахтимизнинг 5 та нуқтасидан таҳлил натижалари олинди.

    Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими ходимлари томонидан пойтахтимизнинг 5 та нуқтасидан таҳлил натижалари олинди.

    Ушбу жараёнга Давлат экология қўмитасининг мобил лабораторияси ва мутахассислари жалб этилиб, намуналар асосида таҳлиллар амалга оширилди.

    Олинган намуна натижалари 2-нуқта (Юнусобод тумани 6-мавзе)да умумий чанг миқдори бўйича белгиланган (ПДК) меъёрдан ортиқлигини кўрсатди.

    Мутахассислар фикрига кўра, узоқ вақт давомида ёғингарчиликнинг йўқлиги, кучсиз шамоллар, ҳароратнинг инверсияси атмосфера ҳавосининг турғунлигига имкон берган. Бунинг натижасида ифлослантирувчи моддаларнинг тўпланиши кузатилган.

    Шу ўринда айтиш керакки, 17 октябрдан 18 октябрга ўтар кечаси ёғингарчилик туфайли Тошкент шаҳри ҳавоси чанг-тўзонлардан тозаланиб, халқаро даражадаги стандартларга кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичи 38-ўринни қайд этган.

    Ёғингарчиликдан кейин Тошкент шаҳар ҳавосининг ҳолатини аниқлаш мақсадида мобиль лаборатория орқали такроран ўлчаш ишлари амалга оширилди. Унга кўра, ҳавонинг ифлосланиш ҳолатлари кузатилмаган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates