Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми қачон бошланади?

    Урбанизация 25 октябр 2023 1547

    Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда аҳолидан иситиш мавсуми бошланиши билан боғлиқ бир-бирига қарама-қарши фикрлар кўпаймоқда.

    Шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, мавсум Гидрометеорология хизмати агентлигидан тавсия олинганидан кейин Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан бошланади.

    Иситиш мавсумининг бошланиши жиддий жараён бўлиб, биз бунга бор масъулиятимиз билан ёндашамиз.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июлдаги «Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 194-сон қарорига асосан иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даражадан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8 даражадан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.

    Тошкент шаҳри аҳолисидан вазиятга тўғри баҳо бериб, сабр қилишларини сўраймиз ҳамда яқин кунларда иситиш мавсуми бошланишини маълум қиламиз", дейилади хабарда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates