Тошкент шаҳрида куйдирги касаллиги тарқалгани ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади

    Шу кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг Юнусобод туманида куйдирги касаллиги аниқланди, деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

    Мазкур ҳолат бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати муносабат билдирди.

    Мутасаддиларнинг маълум қилишича, шу йил 16 август куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 26-сонли оилавий поликлиникада “Куйдирги касаллигининг табиий ўчоқларидан келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилган.

    Унда эпидемиолог мутахассис томонидан интервьюда 2022 йил давомида Юнусобод туманида яшовчи бир нафар фуқарода мазкур хасталик аниқланганига доир тасдиқланмаган маълумот берилган.

    Ваҳоланки, жорий йил 2 февраль куни куйдирги касаллигига гумонланиб тиббиёт муассасасига мурожаат қилган Юнусобод туманида яшовчи фуқарода чуқурлаштирилган лаборатор текширувлар натижасида хасталик ўз тасдиғини топмаган.

    Умуман, жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент шаҳрида бирорта куйдирги касаллигига чалиниш ҳолати қайд этилмади, дейилади расмий баёнотда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates