Тошкентда ноқонуний этил спиртини сотаётган шахслар ушланди

    Тошкентнинг Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманида ноқонуний равишда катта миқдорда этил спиртини сотаётган шахслар тегишли тартибда қўлга олинди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда спирт маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар А.К. ва Я.А. фуқаро Х.А.га жами 5 000 литр этил спиртини 28 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шу каби, Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар С.Д. ва И.Ш. ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаро М.А.га 10 литр ҳажмли елим идишларга қадоқланган жами 1 000 литр этил спиртини 3 550 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates