Тошкент шаҳрида қуш ва ҳайвонларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди

    Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси мутахассислари ва туман инспексияси ходимлари ҳамкорлигида Олмазор тумани, Истиқлол МФЙ, Қорақамиш 2/1 даҳасида жойлашган қуш бозорида рейд тадбири ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.

    Таъкидланишича, тадбир давомида 40 та саъва, 15 та тошбақа ва 10 та типратикан ноқонуний тарзда сотилаётгани аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга огоҳлантириш берилди. Шунингдек, қушлар табиат қўйнига қўйиб юборилиб, тошбақа ва типратиканлар ҳайвонот боғига қайтарилди.

    Қушлар ёки ҳайвонларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланганлик қонунда қатъий жавобгарлик белгиланган. Яъни бундай ҳуқуқбузарлик МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисмига кўра БҲМнинг 10-15 баробари миқдоридаги жаримага сабаб бўлади.

    "Юқоридаги каби ноқонуний ҳолатларга дуч келсангиз, Табиат ресурслари вазирлигининг 11-57 ишонч рақамига қўнғироқ қилинг!", дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates