Тошкент шаҳрида «112»-навбатчилик хизмати фаолияти ташкил этилади

    Рақамлаштириш 11 август 2020 1651

    Мамлакатимизда «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг техник ҳужжатлари (Концепция, Бош техник топшириқ, Техник иқтисодий ҳисоб) Халқаро консалтинг компанияси («ПWC») экспертлар гуруҳи билан биргаликда тегишли идоралар ва вазирликлар иштирокида ишлаб чиқилди.

    Биринчи босқичда 2019-2020 йилларда Тошкент шаҳрида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг ягона технологик платформасини яратиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

    Шу асосда Тошкент шаҳридаги барча қисқа рақамли тезкор навбатчилик — 101, 102, 103, 104, 1050, 1055 хизматлари Ягона вазиятлар марказига жамланади ҳамда умумий «112»-навбатчилик хизмати доирасида фаолияти ташкил этилади. Бунинг натижасида, фавқулодда вазиятлар хизматларининг фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизми жорий этилади. Тошкент шаҳрида «112» Ягона диспетчерлик хизматини жорий этиш бўйича Техник топшириқ ишлаб чиқилди.

    Ҳозирги кунда Тошкент вилоятида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси бўйича 11,328 млн. еврога шартнома имзоланиб, 2020 йил 1 июль ҳолатига 4,1 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

    Мазкур лойиҳа доирасида Тошкент вилояти ҳамда Фарғона водийсида 19 та Нехиа-3 русумли автотранспортга мобил комплекс ускуналари ўрнатилиб, ишга туширилган.

    Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида «Хавфсиз шаҳар» пилот лойиҳаси доирасида жами 142 та ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли гавжум жойларда жами 898 дона интеллектуал видеокузатув тизими қурилмалари ўрнатилиб, ишга туширилди.

    Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» тизимини жорий этиш лойиҳаси бўйича бир нечта компанияларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бузилишини фото-видео қайд этиш бўйича берган таклифлари ва техник ечимларидан ҳамкор компанияни танлаб олиш ишлари амалга оширилмоқда.

    Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Чорвоқ» эркин туристик зонасида «Хавфсиз туризм» лойиҳасини амалга ошириш бўйича 146 та ижтимоий объектларга 500 дан ортиқ видеокузатув камераси, радар ва ноқонуний автотураргоҳни аниқлаш ускуналари ҳамда асосий чорраҳаларда фото-видео қайд этиш қурилмаларини ўрнатиш юзасидан лойиҳа амалга оширилмоқда.

    Мазкур лойиҳа доирасида «Чорвоқ» эркин туристик зонасида оптик толали алоқа линияларини қуриш, видеокузатув тизими қурилмаларини монтаж қилиш, йўл ҳаракти хавфсизлигини фото-видео қайд этиш тизими қурилмаларини етказиб бериш ва ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates