Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Гарвард университети талабаси бўлди

    Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Абдулазиз Собиров дунё рейтингида ТОП 5 ликка кирувчи Гарвард университетига 354,000 АҚШ доллари миқдоридаги грант билан ўқишга қабул қилинди.

    Бу ҳақда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги маълум қилди.

    Таъкидланишича, Абдулазиз АҚШнинг бакалавриат коллежлари орасида 11-ўринни эгаллайдиган Гриннелл коллежининг 300,000 АҚШ доллари миқдоридаги грантини ҳам қўлга киритган.

    IELTSдан 8,5 балл ҳамда SATдан 1560 балл соҳиби Абдулазиз «Заковат Ўқувчилар Лигаси» 2022-2023 мавсуми мутлақ ғолиби – «Et Cetera» жамоаси аъзосидир.

    Қолаверса, Абдулазиз «Vice-head of the United students» вице-президенти ҳамда «PSAD» клуби асосчиларидан бири ҳисобланади.

    Маълумот учун, Гарвард университетида Жон Кеннеди, Жорж Буш, Барак Обама, Билль Гейтс, Марк Сукерберг, Роберт Оппенгеймер, Теодор Рузвелт, Беназир Бҳутто сингари машҳур шахслар таҳсил олган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates