Тошкент шаҳридаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи ўрганилди

    Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди. 

    Пойтахтимиздаги “Эски Жува деҳқон бозори”даги гўшт ва “Қўйлиқ улгуржи деҳқон бозори”даги айрим турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кунлик улгуржи нархлари ўрганилди.

    Кузатувлар натижасига кўра, республика бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари юзасидан “Тошкент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖ (“Қўйлиқ” улгуржи бозори), гўшт маҳсулотлари бўйича эса “Эски Жува деҳқон бозори” АЖда (Чорсу) шаклланган нархлар мўлжал бўлиб хизмат қилиши аниқланди.

    Тадбиркорлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликларининг таклифларини инобатга олган ҳолда асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларини кузатиб бориш методологияси ишлаб чиқилиб, бозорларга келтирилаётган маҳсулотлар нархларини онлайн режимда кунлик мониторинг ва эълон қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилмоқда.

    Қўйлиқ улгуржи бозорида — 25 турдаги мева, сабзавот ва полиз маҳсулотлари нархлари бўйича маълумотлар эрталаб соат 5:00 дан 7:00 га қадар; Чорсу бозорида — мол ва қўй гўшти нархлари бўйича маълумотлар эрталаб соат 5:00 ва 8:00 оралиғида ўрганиб чиқилмоқда.

    Ушбу тизимнинг амалиётга жорий қилиниши дастлабки босқичда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер ва деҳқонлар ҳамда улгуржи ва чакана савдодаги тадбиркорлар учун зарурий маълумотлар базаси вазифасини бажаради.

    Шу билан бирга, деҳқон ва фермерлар учун маҳсулотларни сотиш бўйича шартномалар тузишда даланинг ўзида жорий нархлар тўғрисида маълумотларга эга бўлиш имконини беради.

    Ушбу тизимдаги нархлар мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидаги улгуржи ва чакана нархларнинг шаклланишига мўлжал бўлиб хизмат қилади ҳамда келгусида таҳлил ва қарор қабул қилишда маълумотлар базасини шакллантиради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates