Тиббиёт ходимлари куни доирасида халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди

    Шу йилнинг 11-12 ноябрь кунлари Туризмни ривожлантириш институти, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ҳамда “Science and Innovation” халқаро илмий журнали ҳамкорлигида “Тиббиёт ходимлари куни” доирасида “Глобаллашув шароитида тиббиёт туризми — муаммолар, истиқболлар ва инновациялар” мавзусидаги II халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

    Конференцияда кўплаб халқаро экспертлар, 20 дан ортиқ хорижий олимлар, юртимиздан 150 дан ортиқ соҳанинг таниқли профессор олимлари, докторантлар, тадқиқотчилар иштирок этди.

    Ушбу анжуман глобаллашув шароитида тиббий туризмни ривожлантиришнинг асосий муаммолари ва истиқболларини муҳокама қилиш, тиббий туризмда хизматлар сифатини оширадиган ва тиббий ёрдам олиш имкониятларини кенгайтирувчи инновацион ёндашувларни баҳолаш, тиббий туризм, жумладан, инфратузилмани ривожлантириш, хизматларни стандартлаштириш ва беморлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича халқаро ва илғор тажриба алмашиш, тиббий туризмнинг рақобатбардошлигини ошириш ва барқарор ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилди.

    — Хабарингиз бор яқинда Президент қарори билан Тиббий ва соғломлаштириш туризмини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари белгиланганди, — дейди Тошкент тиббиёт академияси профессори Гулнора Худайқулова. — Унга кўра, «Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги« («Medical service hospitality”) дастурини амалга ошириш, давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари, шунингдек санаторийлар ва панционатлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини мониторинг қилиш тизимини жорий этиш, «консалтинг – диагностика – даволаш – туроператор – транспорт – тиббий таржимон» хизматларини биргаликда кўрсатадиган тиббий туризм кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш ва уларни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш, «Ибн Сино» номи остида тиббий ва соғломлаштириш туризми брендини ишлаб чиқиш ва уни доимий равишда илгари суриш, тоифаларга (юлдузларга) эга бўлган меҳмонхона типидаги санаторийлар фаолиятини йўлга қўйиш ва уларни сертификатлаш тизимини жорий этилиши кўзда тутилган.

    Шунингдек, анжуманда Республикамиз, ҳамдўстлик мамлакатлари ва хорижий мамлакатлар олимларидан, илмий тадқиқотчилардан 200 дан ортиқ илмий мақолалар келиб тушди ҳамда уларнинг 100 таси қабул қилинди.


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates