Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилмоқда

    Шу йил 30 июнь кунидан бошлаб Ўзбекистоннинг "Qanot Sharq" авиакомпанияси Тошкент–Будапешт–Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри мунтазам ҳаво қатновларини йўлга қўяди.

    Ушбу келишув икки мамлакат ташқи ишлар ва транспорт вазирликлари ўртасида олиб борилган самарали музокаралар натижасидир.

    Дастлаб парвозлар ҳар якшанба куни амалга оширилади. Шунингдек, "Qanot Sharq" авиакомпанияси жорий йил 4 сентябрдан бошлаб ушбу йўналиш бўйича чоршанба кунлари амалга ошириладиган рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

    Тошкент–Будапешт–Тошкент йўналиши бўйича ҳаво қатновларининг амалга оширилиши сайёҳлар, ишбилармонлар ва талабалар учун янги имкониятлар очади.

    – Биз йўловчиларимизга Тошкент ва Будапешт ўртасида қулай ва мунтазам қатновларни таклиф қилишдан мамнунмиз, – деди "Qanot Sharq" акциядорлик жамияти бош директори Мосес Пак, – Ушбу рейслар нафақат транспорт қулайлигини, балки мамлакатларимиз ўртасидаги маданий ва иқтисодий алоқаларни ҳам мустаҳкамлайди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates