Сентябрь ойи якунига қадар умумий қиймати 948 миллиард 432 миллион сўм миқдоридаги жами 47 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 1 320 нафар янги иш ўринлари яратилди. Шундан, дам олиш масканлари бўйича 9 та, гастрономик туризм хизматлари йўналишида 15 та, соғломлаштириш ва санаторий хизматлари соҳасида 1 та, меҳмонхона хизматлари бўйича 12 та, бошқа туризм хизматлари бўйича эса 10 та лойиҳа амалга оширилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Бўстонлиқ туманида 12 та, Чирчиқ шаҳрида 6 та, Зангиота ва Паркент туманларида 5 тадан, Ангрен шаҳрида 3 та, Бўка, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл туманларида 2 тадан, Бекобод, Нурафшон, Оҳангарон, Олмалиқ, Янгийўл шаҳарлари ва Қибрай, Қуйи Чирчиқ, Оҳангарон, Чиноз, Юқори Чирчиқ туманларида 1 тадан лойиҳалар амалга оширилди.
Амалга оширилган лойиҳалар доирасида 40 миллион доллар миқдорида чет эл инвестициялари ўзлаштирилди. Жумладан, Ангрен шаҳри “Янгиобод” маҳалла ҳудудида “Янгиабад Жемчужина чаткала” МЧЖ томонидан Тоғ-чанғи курорти, сноубод, фрицтайл ва трамплиндан сакрашни ташкил этиш лойиҳаси доирасида 6 миллион доллар, Зангиота туманида “Expected homes” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан замонавий турар-жой, савдо комплексларини қуриш, тиббиёт хизматларини йўлга қўйиш лойиҳаси доирасида 34 миллион доллари ўзлаштирилишига эришилди. Ўрта Чирчиқ туманида “TASH VEGAS” МЧЖ томонидан дам олиш маскани ташкил этиш лойиҳаси доирасида 600 минг доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.
Шунингдек, 141 та жойлаштириш воситалари, жумладан, 24 та меҳмонхона ва дам олиш муассасаси, 12 та хостел, 105 та оилавий меҳмон уйи ҳамда маҳаллий ва хорижий туристларга хизмат кўрсатувчи 21 та туристик фирмалар фаолияти йўлга қўйилди.
Вилоятда туризм инфратузилмасини яхшилаш, маҳаллий ва хорижий туристларга сифатли хизматларни ташкил этиш, туристларнинг вилоятда қолиш муддатларини ошириш мақсадида, туризм соҳасида бўлиб ўтаётган халқаро тадбир ва ярмаркалар, учрашувлар доимий ўтказилиб келиняпти. Жорий йил 18-19 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWТО) Бош Ассамблеяси тадбирлари доирасида Швейцария, Россия, Германия, Қозоғистон, Туркия, Бахрайн ва бошқа давлат вакиллари билан 581,5 миллион долларлик 19 та меморандумлар имзоланиб, ҳамкорликдаги ишлар олиб бориляпти, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.