“Мўноққа мадад” лойиҳаси доирасида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан Мўйноқ туманидаги кам таъминланган, ногиронлиги бор, эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойларини таъмирлаш, авария ҳолатидагиларини янгидан қуриш ишлари учун яна 2 миллиард сўм маблағ ажратди.
“Ягона буюртмачи хизмати” инжинеринг компанияси берган маълумотларига кўра, Мўйноқда ўтказилган хатлов натижаларига кўра, яна 800 га яқин уй-жой қурилиши ва таъмирланиши белгиланган.
Бугунги кунда 12 та маҳаллада 142 та янги коттеж бунёд этилмоқда.
Мазкур ишлар учун 98 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.