Тошкент вилоятида 958 та референдум участкаси ташкил этилади

    Округ комиссияси ҳузурида матбуот маркази ташкил этилиб, аъзолари тасдиқланди.

    Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақида округ комиссияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Дастлаб округ комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаев комиссия аъзоларига гувоҳномаларни топширди. Кун тартибидаги ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Комиссия аъзоларига фаолиятини самарали ташкил этиш ва референдум бўйича аҳоли билимларини янада ошириш борасида сўз юритилди.

    Шундан сўнг Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Референдуми тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддасига асосан округ комиссияси мажлисига туман-шаҳар ҳокимлари томонидан тақдим этилган референдум учаскалари бўйича тақдимномалари муҳокамага қўйилди.

    Маълумот учун Тошкент вилояти бўйича жами 958 та референдум участкалари ташкил этилади.

    Округ комиссияси ҳузурида матбуот маркази ташкил этилиб, аъзолари тасдиқланди.