Тошкент вилоятида бир йил олдин битказилиши керак бўлган бинолардан 13 таси ҳалиям тайёр эмас

    Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссияси йиғилишида қурилишда аниқланган камчиликлар танқид қилди. 

    Тошкент вилояти прокуратураси органлари ҳузурида тузилган ҳудудий штаблар томонидан қурилиш ишлари сифати ва ҳажмларининг ҳаққонийлиги ўрганилиб, 150 та объектда сифатсиз бажарилган 10,6 млрд сўмлик ишлар ва 106 та объектдаги 4,8 млрд сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланган.

    Шунингдек, дастур ижроси бўйича ўтказилган назорат тадбирлари давомида прокуратура органлари томонидан 21,9 млрд сўмлик 19 та жиноят иши қўзғатилиб, 14,4 млрд. сўм миқдорида зарар қопланган.

    Вилоятдаги ҳар бир объектнинг лойиҳа-смета ҳужжати қайта ўрганилиши натижасида 994 та лойиҳадан 216,8 млрд сўмлик маблағ бюджетдан ортиқча харажат қилинишининг олди олинган.

    Бундан ташқари, қурилиш ишлари суст олиб борилаётган 35 та объектга 845 нафар маҳаллий ёшлар жалб этилиб, бандлиги таъминланган.

    Сенаторлар амалга оширилган ишлар билан бир қаторда вилоятда ижтимоий соҳа ва инфратузилмани ривожлантириш объектлари қурилишида айрим камчиликлар сақланиб қолаётганига эътибор қаратдилар.

    Жумладан, дастурдаги 13 та объект ўтган йилда фойдаланишга топширилиши лозим бўлса-да, ўрганиш кунига қадар ишлар якунланмаган ва фойдаланишга топшириш далолатномалари тўлиқ расмийлаштирилмаган.

    Бундан ташқари, дастур доирасида жорий йилда топширилиши лозим бўлган 101 та объектда қурилиш ишлари режадан орқада қолган бўлса, янгидан қурилиши режалаштирилган 21 та объектда қурилиш ишлари бошланмаган.

    Шунингдек, жорий ўқув йилида фойдаланишга топширилиши керак бўлган 4 та ўрта таълим мактабида ҳамда 7 та мактабгача таълим ташкилотида қурилиш ишлари якунланмаган.

    Юқоричирчиқ, Бўстонлиқ, Қибрай, Янгийўл туманларида 2 тадан, Чирчиқ, Нурафшон шаҳарлари ҳамда Бекобод туманида 1 тадан шундай объектлар мавжуд.

    Бундан ташқари, муҳокама давомида қурилиш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажарилишида пудратчилар масъулиятини янада ошириш, қурилиш ишларига тўсиқ бўлаётган муаммоларни мутасадди ташкилотлар томонидан ўз вақтида бартараф этиш, бу борада прокуратура органларининг назорат фаолиятини кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

    Муҳокама якунида Тошкент вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят прокуратураси, шунингдек, Бош прокуратура, масъул вазирлик ва идораларга тегишли таклиф ва тавсияларни қамраб олган Қўмита қарори қабул қилинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates