Тошкент вилоятида пиллачилик бўйича Вьетнам тажрибаси қўлланилади

    Маълумот учун, Вьетнам пиллачилари йилига 4 маротабагача ҳосил олишади.

    Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосарлари Ботир Алимбеков ҳамда Зухра Миргазиевалар бошчилигидаги бир гуруҳ соҳа мутахассислари, тадбиркорлар Вьетнамда бўлиб турибди. Улар Ветнамнинг бир қатор компаниялари билан музокоралар ўтказмоқда. Бак Нин, Ханой, Хун Ен, Лам Донг провинсияларида аҳоли хонадонларида тут кўчатларини етиштиришдан тортиб, ипак қурти боқиш, уй шароитида пилла толасини қайта ишлаш, йигириш, ундан ип-калава, шойи матолар ҳамда ипак гилам тўқиш каби бир қатор жараёнлар билан танишмоқда.

    Ушбу ишлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2024 йил 12 февраль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида аграр соҳани ривожлантириш бўйича устувор вазифалар қаторида илғор хорижий, жумладан, Вьетнам давлати тажрибасини ўрганиш ва пиллачилик соҳасида инвесторларни жалб этиш топшириғи асосида амалга ошириляпти. Бунинг ортидан пиллачиликда вилоятдаги 90 минг нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланади.

    Маълумотга учун, Вьетнам пиллачилари йилига 4 маротабагача ҳосил олишади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates