Тошкент вилоятида психотроп дорилар сортувчилар гуруҳи фош этилди

    Тошкент вилояти ИИББ Гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилаётган тезкор тадбир давомида, кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

    Хусусан, Чирчиқ шаҳри ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, 1997 й.т. фуқаро (Ш.А.) махсус харидорга 19 дона “зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 1 млн 200 минг сўмга сотган вақтида қўлга олинди ва унинг ёнида сотиш мақсадида сақланаётган 5 дона шу турдаги дори воситаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилиб олинди.

    Ушланган шахс билан ўтказилган суриштирув ишлари натижасида, ушбу дори воситасини “Азамат” исмли танишидан олганлиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди.

    Орадан кўп ўтмай, 1985 й.т. “Азамат” назоратидаги харидорга 6 млн сўм эвазига 110 дона “зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида қўлга олинди. Унинг яшаш хонадонидан 100 дона шу номадаги кучли таъсир қилувчи дори воситаси далилий ашё сифатида олинди.

    Ушланган “Азамат” билан ўтказилган суриштирувда, ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситасини “Орифжон” исмли танишидан сотиб олганлиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди.

    Юнусобод туманида ўтказилган назорат тадбирида 1991 й.т. “Орифжон” ҳам харидорга 2 800 дона “регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган вақтида қўлга олинди.

    Тўрт кун давомида ўтказилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг савдоси билан шуғулланувчи 3 нафар шахсдан иборат жиноий гуруҳ ушланиб, ноқонуний муомаладан нархи 200 млн сўмга тенг бўлган психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомаладан олинди.

    Эслатиб ўтамиз, айни кунларда жиноятчиликка қарши курашиш бўйича Тошкент вилоятида “Долзарб 40 кун” махсус профилактик тадбирлари давом этмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates