Тошкент вилоятида Халқ қабулхоналарига мурожаатлар сони камайган

    Мурожаатларни кўриб чиқиш ва ўрганишда камчиликлар, юзаки ёндашув ҳолатлари ҳам аниқланган.

    Тошкент вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги сессиясида ушбу масалалар таҳлил қилинди. Унда вилоят Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, тегишли бошқарма ва ташкилот мутасаддилари иштирок этди.

    Кун тартибига кўра, сессияда депутатлар томонидан бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Қайд этилганидек, 2022 йилда фуқаролардан Президентнинг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар сони 2021 йилга нисбатан 150 минг 833 тадан 146 минг 291 тага, яъни 4 минг 542 тага камайган. Мурожаатларнинг 109 минг 423 таси қаноатлантирилган, шундан 57 минг 88 таси ижобий ҳал этилган.

    Бироқ, айрим ҳолларда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳудудлардаги мавжуд бўлган муаммоларни ҳал этишда камчилик аниқланди. Масалан, жойларда мурожаатларни етарлича ўрганмаслик, юзаки ёндашув кўпайган. Айниқса, туман-шаҳарларда ўтказилган айрим оммавий сайёр қабуллар давомида аҳолидан тушган мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича берилган топшириқлар ижроси баъзи ташкилотлар томонидан таъминланмаган.

    Сессия раиси Зойир Мирзаев тизимдаги бу каби муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, келаётган мурожаат ва таклифларнинг салмоғига қараб жойларда сайёр қабулларни ташкил этиш кераклигини таъкидлади.

    Шундан сўнг вилоят судлари фаолияти таҳлил қилинди. Хусусан, судларда 2022 йилда озодликни чеклаш ва мажбурий жамоат ишлари жазосини тайинлаш салмоғи камайган. Лекин озодликдан маҳрум қилиш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлаш кўрсаткичи бироз ортган.

    Судлар томонидан барча инстанцияларда 344 нафар шахс суд залидан қамоққа олинган бўлса, 1 минг 360 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод этилган. Жиноят оқибатида етказилган 152 миллиард 39 миллион 368 минг сўм миқдордаги моддий зарарни қоплаган 771 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо чоралари тайинланган.

    Бундан ташқари, жиноят ишларини судда кўришда жамоатчиликни жалб қилган ҳолда, Маҳалла, Ёшлар ва Хотин-қизлар вакилларини жамоат ҳимоячиси сифатида иштироки таъминланди. Улар томонидан билдирилган кафиллик хатлари асосида 10 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган турдаги жазолар тайинланган. Кўриб тамомланган ишлар бўйича судланувчиларнинг 1 минг 71 нафари аёллардир.

    Мазкур масалалар бўйича депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шундан сўнг “Депутатларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари” лойиҳаси натижалари кўриб чиқилди. Хусусан, тегишли баҳолаш мезонлари асосида “қониқарли” ва “фаол эмас” деб топилган халқ вакилларининг кейинги фаолиятларини самарали ташкил этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates