Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Хусусан, 10 май куни Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4P10 Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли автомобиль йўлининг 80−70 километри (Чорбоғ сув омбори кўприги) оралиғида ҳаракат чекланади.
11 май куни эса қуйидаги кўчалар тўлиқ ёпилади:
- Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4P12 Бектемир-Чорбоғ қўрғони автомобиль йўлининг 54-километридан (Ғазалкент шаҳрига кириш) 75-километригача («Бочка» овқатланиш жойлари) бўлган йўл;
- 4P6 Тошкент шаҳри-Чирчиқ шаҳри-Чимён автомобиль йўлининг 52-километридан (Ғазалкент футбол ўйингоҳи) 56-километр (Главасой қишлоғига чиқиш жойи) оралиқлари;
- 4P10 «Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг 80−82-километр оралиқлари (Чорбўғ сув омбори кўприги ва «эски бочка» оралиқлари).
13 майда Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4P12 Бектемир-Чорбоғ қўрғони автомобиль йўлининг 34-километридан (Чирчиқ шаҳрига кириш кўприги) 54-километрига (Ғазалкент шаҳрига кириш) бўлган масофа ёпилади.
14 май куни эса қуйидаги йўлларда ҳаракатланиш тўлиқ чекланади:
- Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4P12 Бектемир-Чорбоғ қўрғони автомобиль йўлининг 17-километридан (Янги Ўзбекистон боғи атрофи) 75-километригача («Бочка» овқатланиш жойлари) бўлган йўл
- 4P6 Тошкент шаҳри-Чирчиқ шаҳри-Чимён автомобиль йўлининг 56-километридан (Главасой қишлоғига чиқиш жойи) 72-километригача (Амирсой дам олиш маскани) бўлган йўл оралиқлари
- 4P10 Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли автомобиль йўлининг 80−82-километр оралиқлари (Чорбўғ сув омбори кўприги ва «эски бочка» оралиқлари)да.