Тошкент вилоятидаги бир қанча иссиқхоналарда фильтр ўрнатилмаган — Экология вазирлиги

    Бош прокуратура ҳамда Экология вазирлиги ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Тошкент шаҳар ва вилоятдаги иссиқхоналар фаолиятини текшириш бўйича тунги рейдлар ўтказмоқда.

    Рейд давомида бир қанча иссиқхоналарда атроф-муҳитга зарарли ташламалар чиқариш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланди.

    Хусусан, Тошкент вилояти Тошкент тумани «Ҳасанбой гузари» МФЙ ҳамда Қибрай тумани «Парвоз» МФЙ даги иссиқхоналар қозонхонасига фильтр ўрнатилмаганлиги маълум бўлди.

    Ҳолатлар юзасидан иссиқхоналарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

    Ўрганиш давом этмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates