Тошкент вилоятидаги умумтаълим мактабларига қуёш панеллари ўрнатилмоқда

    Бу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳомийлик асосида амалга оширилмоқда.

    Хусусан, айни вақтда Чирчиқ ва Янгийўл шаҳарлари халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактабларда қуёш панелларини ўрнатиш керак бўлган жойларни белгилаш ва қурилиш ишларига тайёргарлик кетмоқда.

    Чирчиқ шаҳридаги 3-, 4-, 7-, 9-, 20-сонли умумтаълим мактабларида бу борадаги дастлабки ишлар жадал давом этмоқда.

    Худди шундай, Янгийўл шаҳар ҳалқ таълими бўлими тасарруфидаги 4 та умумтаълим муассасасида, жумладан, 2-, 3-, 6-,10-сонли мактабларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳомийлик асосида қуёш панелларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

    Ушбу таълим муассасаларининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжига асосан “Бахт” МФЙда жойлашган 2-сонли мактаб, “Рамадон” МФЙда жойлашган 3-сонли мактаб ва “Мезон” МФЙда жойлашган 10-сонли мактабларда 15 кВт қувватли, “Бахт” МФЙда жойлашган 6-сонли мактабда 25 кВт қувватли қуёш батареялари ўрнатилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates