Тошкент халқаро аэропортида реконструкция ишлари сабаб бир қатор чекловлар жорий этилди

    Истисно тариқасида, ҳомиладор ва болали аёллар, қариялар ва ногиронлар ҳамроҳлигидаги шахсларга терминал ичига киришга рухсат этилади.

    Айни пайтда Тошкент аэропорти ҳудудида мавжуд терминални кенгайтириш мақсадида қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Шу муносабат билан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган жойларда хавфсизликни таъминлаш ва одамларнинг тўпланиб қолишига йўл қўймаслик мақсадида терминал ҳудудида бир қатор чекловлар жорий этилган.

    Автотранспорт воситалари, жумладан, таксилар ва сайёҳлик автобуслари кириши учун халқаро терминал автотураргоҳи ёнида йўловчиларни тушириш/олиш учун алоҳида йўлак ажратилган. Ушбу йўлакда йўловчиларни тушириш 10 дақиқадан ошмаслиги лозим. Узоқроқ вақт тўхташ лозим бўлса, автотураргоҳган фойдаланиш керак.

    Шунингдек, реконструкция ишлари муносабати билан кузатувчиларнинг Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш залига кириши вақтинча чекланган. Истисно тариқасида, ҳомиладор ва болали аёллар, қариялар ва ногиронлар ҳамроҳлигидаги шахсларга терминал ичига киришга рухсат этилади. Ушбу шахслар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлишлари лозим.

    Асосий учиб кетиш терминали олдидаги биринчи қават қурилишини ўз ичига олган босқич 2024 йил июнь ойида якунланиши режалаштирилган. «Uzbekistan Airports» компанияси раҳбарияти ва «Тошкент» аэропорти маъмурияти вақтинчалик ноқулайликлар учун йўловчилар, кузатувчи ва кутиб олувчилардан узр сўрайди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates