Тошкент халқаро туризм ярмаркасида Бухорога қизиқиш катта

    "Ипак йўлида туризм - 2022" Тошкент халқаро туризм ярмаркасида Бухоро вилояти ҳозирга қадар туристик компаниялар, меҳмонхона, музей ва ресторанлар, туристик зоналар йўналишида 700 дан ортиқ шартномалар имзолади.

    Маълумки, жорий йилнинг 30 ноябрь-2 декабрь кунлари "Ипак йўлида туризм" 2022 Тошкент халқаро туризм ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.

    Унда Бухоро вилоятидан 100 га яқин меҳмонхона, 30 дан ортиқ туристик компаниялар ва Бухорода фаолият юритиб келаётган қатор овқатланиш шахобчалари, дам олиш масканлари ва музейлар иштирок этмоқда.

    Ҳозирга қадар ушбу йўналишлар бўйича 700 дан ортиқ шартномалар имзоланди. Хусусан, Россия, Индонезия, АҚШ, Исроил, Малайзия каби давлатлар билан ҳам келишув ва шартномаларга эришилди.

    Айни дам Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси томонидан ўзаро, ҳам республика, ҳам хорижий давлатлар ташкилотлари билан 257 та шартнома имзоланди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates