Тошкентда 17 ёшли Spark ҳайдовчиси ЙПХ машинаси билан тўқнашди

    Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, жорий йил 12 сентябрь куни соат 00:45 ларда Чилонзор туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

    Маълумотларга кўра, 2008 йилда туғилган Б.Ж. (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмас) давлат рақам белгисиз Spark автомашинасини бошқариб келаётганда, Бунёдкор кўчасидан кескин бурилиб, ўз йўналишини Чўпон ота кўчасига ўзгартирган.

    Оқибатда у 1-қаторда ҳаракатланиб келаётган ЙПХ ходими бошқарувидаги Lacetti хизмат автомашинасига бориб урилган.

    ЙТҲ иштирокчиларига жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Оғир тан жароҳат олганлар йўқ.

    Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates