Тошкентда «Абу Али ибн Сино мероси: Шарқ ва Ғарб олимлари нигоҳида» мавзусига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди

    Маданият 22 август 2022 1570

    Пойтахтимизда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Ибн Сино жамоат фонди Ислом ҳамкорлиги ташкилоти ҳузуридаги Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда «Абу Али ибн Сино мероси: Шарқ ва Ғарб олимлари нигоҳида» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

    Мазкур халқаро тадбирда Эрон, Туркия, Миср, Германия, Ҳиндистон, Исроил, Корея Республикаси, Тожикистон, Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва «Миллий Тикланиш» партияси, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари вакиллари Абу Али ибн Синонинг ўрта асрлар ислом оламида тиббиёт ва унга боғлиқ фанлар равнақига қўшган ҳиссаси ҳақидаги маълумотларни мужассам этган маърузалари билан иштирок этди.

    Иштирокчилар буюк аллома Ибн Синонинг жаҳон илм-фани тарихида қомусий олим сифатида тиббиёт, табиат, астрономия, математика, мусиқа, кимё, ахлоқ, адабиёт ва тилшуносликка бағишланган дунёда машҳур бўлган илмий мероси, Шарқ ва Ғарб мамлакатлари халқларининг илм фани ривожланишига ижобий таъсир кўрсатганлигига оид илмий мулоҳазалар муҳокама қилинди, таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Халқаро конференция онлайн ва офлайн шаклда ташкил этилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates