Тошкентда айрим кўчалар 20 кунга ёпилиши айтилди

    Яшнобод туманида тармоқ қувурларини ўтказиш ишлари йўл қатновининг маълум қисми ёпилган ҳолда ўтказилади.

    Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent компанияси маълум қилди.

    Таъкидланишича, 10 октябрдан 30 октябргача иссиқлик мавсумига тайёргарлик доирасида Яшнобод туманида қуйидаги кўчалар бўйлаб автомобиль йўл қатновининг маълум қисмини ёпган ҳолда тармоқ қувурларини ўтказиш ишларини олиб боради:

    • Ашрафи ва Иззат кўчалари чорраҳасидан Бирлашган ва Иззат кўчалари чорраҳасигача — диаметри 600 мм ва узунлиги 60 м қувурлар алмаштирилади;
    • Автомобиль қатнов йўли Ашрафи ва Иззат кўчалари чорраҳасидан Бешариқ ва Иззат кўчалари чорраҳасигача ёпилади.

    Мазкур ишлар иссиқ сув таъминоти истеъмолчиларига чекловларсиз амалга оширилади.

    «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК вақтинчалик ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди ва белгиланган муддатларда режалаштирилган ишларни тизимли бажариш учун ўз томонидан барча зарур чораларни кўради.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates