Тошкентда Иккинчи Ўзбекистон -Беларусь аёллари бизнес-форуми ялпи мажлиси бўлиб ўтди

    Бизнес 28 август 2024 486

    Беларусь Республикаси Миллий мажлиси делегацияси ташрифи доирасида Иккинчи Ўзбекистон -Беларусь аёллари бизнес-форумининг «Анъанавий бизнесдан «яшил» бизнес сари» мавзусидаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда 500дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этди.

    Тадбирни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши раиси Наталья Кочанова кириш сўзи билан очиб берди.

    Шунингдек, ялпи мажлисда икки мамлакат ҳукуматлари вакиллари, вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳам сўзга чиқиб, Ўзбекистон -Беларусь аёллар бизнес-форумининг натижалари икки мамлакат ўртасидаги самарали иқтисодий шерикликни давом эттиришга асос бўлаётганини айтиб ўтди.

    Бундан ташқари, иштирокчилар биринчи бизнес-форум натижасида эришилган ҳамкорлик алоқалар янги истиқболли лойиҳаларга йўл очаётганини қайд этди.

    Ўз навбатида, мулоқот давомида кимё, фармацевтика, ёғочга ишлов бериш саноатида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, илғор технологиялар билан алмашиш, ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадга мувофиқлигига урғу берилди.

    Шу билан бирга глобал миқёсдаги «яшил кун тартиби»нинг долзарблиги ҳисобга олиниб, электр энергетикаси ва «яшил» энергетика соҳасидаги ҳамкорлик устувор аҳамият касб этиши, илм-фан, таълим ва инновациялар соҳасида ҳам фаол ҳамкорлик зарурлиги билдирилди.

    Мулоқот давомида форум доирасида эришилган бизнес лойиҳалар ва келишувларнинг бажарилиши устидан парламент назоратини ўрнатиш, талабалар, ўқитувчилар, турли хизмат ва бўлимлар мутахассислари учун ўзаро тажриба алмашиш ва амалиёт ўташни кенгайтириш, экологик хавфсизлик кафолатларини амалга ошириш борасида ҳамкорлик қилиш каби таклифлар ҳам илгари сурилди.

    Ялпи мажлис сўнггида икки мамлакат бизнес доиралари ва ишбилармонлари ўртасида хизматлар соҳаси, кимё ва ёғочни қайта ишлаш, енгил, озиқ-овқат саноати, машинасозлик ва электр техника саноати, электр энергетика ва «яшил» энергетика каби иқтисодиётнинг турли тармоқлари бўйича ҳамкорлик шартномалари, тижорат битимлари имзоланди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates