Тошкентда “Иннопром” саноат ҳафталиги иш бошлади

    Бир неча павильонга жойлаштирилган кўргазма майдонларида 10 мингдан ортиқ ташриф бюрувчиларнинг келиши кутилмоқда.

    Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Иннопром. Марказий Осиё” саноат ҳафталиги жорий йил 22—24 апрель кунлари бўлиб ўтмоқда. Бугун пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида ҳафталикка старт берилди.

    Тадбир Марказий Осиё минтақасида савдо-саноат ҳамкорлигининг муҳим воқелиги бўлиб, унда Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва бошқа қатор давлатларнинг ҳокимият органлари, йирик компаниялар ҳамда кўплаб кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирок этмоқда. Ҳар бири алоҳида ажратилган павильонларда саноат тармоқларининг энг илғор техника ва технологиялари намойиш этиляпти.

    — Компаниямиз 2005 йилдан бери Беларусь давлатининг МТЗ компанияси расмий дилери ҳисобланади, — дейди “Traktorbor.uz” компанияси директор ўринбосари Руслан Раҳматулин. — Бизга, асосан Беларусь тракторлари кириб келади. Ундан ташқари, Хитойнниг “Yuta” компанияси, Туркия, Италия компаниялари билан ишлаймиз. Компаниямизда қишлоқ хўжалиги соҳасида зарур бўладиган барча техникалар, 50 турга яқин маҳсулотлар сотилади. Заводимиз 5 гектар, ҳар бир вилоятда филиалларимиз бор, 100 га яқин ишчи меҳнат қилади. Компаниянинг бир йиллик даромади 1 триллион сўмдан ошиқ. Кўргазма доирасида янги ҳамкорлар топишни мақсад қилганмиз.

    Иштирокчилар Марказий Осиёнинг жадал ривожланаётган иқтисодиёти учун минтақалараро ҳамкорлик, “тоза” энергетика, ишлаб чиқаришни рақамлаштириш, саноат инфратузилмасини ривожлантириш, экологик тоза транспорт ва бошқа долзарб мавзуларни муҳокама қилмоқда.

    Бир неча павильонга жойлаштирилган кўргазма майдонларида 10 мингдан ортиқ ташриф бюрувчиларнинг келиши кутилмоқда. Икки ва кўп томонлама учрашувларда эса янги ва самарали лойиҳалар имзоланиши, манфаатли келишувларга эришилиши мақсад қилинган.

    Ирода ТОШМАТОВА,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates