Тошкентда жамоат транспорти байрам кунлари қай тартибда ишлайди?

    Транспорт 29 декабр 2022 1073

    Тошкент шаҳрида Янги йил байрам тантаналарини нишонлаш кунларида жамоат транспорти фаолияти қуйидаги тартибда ташкил этилиши маълум қилинди.

    Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига биноан амалга оширилмоқда.

    Унга кўра:

    • 2023 йил 2 январь, душанба - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида;
    • 2023 йил 3 январь, сешанба - 7 январь шанба кунидан кўчирилган қўшимча дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
    • 2023 йил 7 январь, шанба - 3 январь сешанба кунига кўчирилган иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.

    2022 йил 31 декабрь куни Янги йил байрам тантаналари нишонланиши муносабати билан, аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш ва йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳрининг марказий қисмлари орқали ҳаракатланувчи барча автобус йўналишларининг ҳаракати соат 24:00 гача узлуксиз равишда ташкил этилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates