Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирида дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро М.М. фуқаро Н.Ж.га инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 47 дона "Регапен" номли дори воситасини 3,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шунингдек, фуқаро М.М.нинг бошқарувдаги "Matiz" русумли автомашинаси салонида "Регапен", "Зардекс", ва "Тропикамид" номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари, кўринишидан шубҳали бўлган 1 дона ёзувсиз идишда суюқлик, гугурт қутида қора рангдаги 2 дона думалоқ шаклдаги гиёҳвандлик воситалари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates