Тошкентда PM2.5 кўрсаткичи ҳали ҳам меъёрдан юқори — Ўзгидромет

    Ўзгидромет 2025 йил 22 ноябрь куни соат 18:00 ҳолатига кўра автоматик мониторинг станциялари маълумотлари билан бўлишди.

    Унга кўра, Тошкент шаҳри атмосферасида майда дисперсли заррачалар миқдори ошган.

    Яъни, PM10 – 276,3 мкг/м³ ни ташкил этиб, белгиланган меъёр (300 мкг/м³)дан ошмаган. PM2.5 кўрсаткичлари эса 189 мкг/м³ бўлиб, рухсат этилган меъёр (60 мкг/м³)дан 3,1 баробар юқори қайд этилди.

    Мутахассислар маълумотига кўра, кўрсаткичларнинг ошишига кескин ҳарорат ўзгариши, яъни инверсия жараёни сабаб бўлган. Инверсия ҳаводаги майда заррачаларнинг тўпланиши ва уларнинг концентрациясининг ортишига олиб келади.

    Ўзгидромет аҳоли ва пойтахт меҳмонларига эҳтиёт чораларини кўриш бўйича тавсиялари ҳамон ўзгармаган:

    • очиқ ҳаводаги фаолиятни чеклаш;
    • ташқарига чиққан ҳолда ниқоб тақиш.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates