Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти форумининг XIX йиғилиши бошланди

    Бугун Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти форумининг XIX йиғилиши ўз ишини бошлади.

    Тадбир Ўзбекистон раислигида Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан ташкил этиляпти.

    Форум «Янги шароитларда ШҲТнинг роли: умумий хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонлик йўлидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш» мавзусида бўлиб ўтаяпти.

    Унда дунёнинг 10 мамлакатидан 40 дан зиёд экспертлар, жумладан, ШҲТга аъзо давлатлар миллий тадқиқот марказларининг вакиллик делегацияси, ШҲТда кузатувчи давлатлар ва ташкилотларнинг мулоқот бўйича ҳамкорлари мутахассислари, ШҲТ Котибияти раҳбарияти ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси раҳбарияти иштирок этяпти.

    Тадбир кун тартиби ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларига бағишланган учта — асосий сессия, замонавий ривожланиш босқичида ШҲТ самарадорлигини ошириш ва ШҲТ форуми фаолиятини такомиллаштириш истиқболлари муҳокамасини ўз ичига олади.

    Форум якунида ШҲТга аъзо давлатларнинг тадбир кун тартибидаги масалалар бўйича ёндашув ва қарашлари акс этган йиғилиш Баённомаси имзоланади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates