Форум иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов ва ШҲТ Бош котибининг ўринбосари Ерик Ашимов табрик сўзлари билан мурожаат қилди.
Икки кун давомида иштирокчилар ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади, ШҲТ маконидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади, деб хабар беради «Дунё» АА.
Форум дастури пленар мажлислар, панельm сессиялари, икки томонлама учрашувлар ва B2B форматидаги мулоқотларни ўз ичига олган.
Қайд этиш жоизки, мазкур форум нафақат ҳукуматлараро мулоқот ўрнатилиши, балки ишбилармон доиралар, корхоналар вакилларининг ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, ШҲТ маконининг ҳудудларига инвесторларни жалб этиш учун самарали платформага айланишига даъват этилган.
Эслатиб ўтамиз: биринчи форум 2021 йил 23-24 июнь кунлари Душанбе шаҳрида (Тожикистон) бўлиб ўтган эди.