Тошкентда Швейцария кунлари бошланди

    Жорий йил 23 ноябрда пойтахтимизда Швейцария кунларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Швейцариянинг мамлакатимиздаги элчихонаси томонидан ташкил этилган Швейцария кунларининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов иштирок этди.

    «Швейцария: Сифат. Инновация. Ишончлилик» умумий шиор остида ўтказилаётган ушбу тадбир Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, шунингдек, маданият, санъат ва таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, Тошкентда 30 дан ортиқ Швейцария компаниялари иштирокида учинчи маротаба ташкил этиляпти.

    Лазиз Кудратов йиғилганларга қутлов сўзи билан мурожаат қилар экан, Ўзбекистон билан Швейцария ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади.

    Сўнгги беш йил ичида товар айирбошлаш ҳажми икки баробарга ошиб, 2023 йилда 341 миллион долларни ташкил этди. Ўзбекистонда 100 дан ортиқ Швейцария компаниялари фаолият юритиб келяпти. 2023 йил якунига кўра, ўзлаштирилган Швейцария инвестициялари ҳажми 1,4 миллиард долларни ташкил этди. Швейцария компаниялари билан фармацевтика ва соғлиқни сақлаш, қайта тикланувчи энергия манбалари, қурилиш, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва туризм каби йўналишларда инвестиция лойиҳалари амалга ошириляпти.

    Швейцария компанияларига яшил технологиялар, қайта тикланадиган энергия манбалари, соғлиқни сақлаш, таълим, илғор молиявий технологияларни жорий этиш, ресурсларни барқарор бошқариш ва инновациялар соҳасида ўзаро савдо, саноат кооперациясини кенгайтириш шунингдек, фармацевтика соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган истиқболли имкониятлар тақдим этилди.

    Вазирлик Швейцария компанияларининг Ўзбекистондаги фаолиятига ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун: Швейцария кунлари Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ҳар йили ўтказиладиган тадбир бўлиб, Швейцария инновациялари, ишончлилиги ва сифатини намойиш этиш орқали иқтисодий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган. Тадбирлар интерактив сессиялар, тематик кўргазмалар ва учрашувларни ўз ичига олади. Мастер-класслар ҳам ҳукумат вакиллари, ҳам бизнес ҳамжамиятига қаратилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates