Тошкентда тунда давлат рақами бўлмаган экскаватор ёрдамида қўпорилган дарахт қайта экилди

    Ижтимоий тармоқларда Юнусобод тумани, 8-мавзеси ҳудудида 16 апрелга ўтар кечаси бир гуруҳ ниқобли шахслар томонидан давлат рақами бўлмаган экскаватор ёрдамида дарахт кесилаётгани тўғрисида видеохабар эълон қилинди.

    Мазкур ҳолат зудлик билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг Юнусобод тумани бўлими масъуллари томонидан назоратга олиниб, ушбу манзилда ўрганиш ишлари ўтказилмоқда.

    Ўрганишлар давомида Юнусобод тумани, «Мингчинор» МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли 16-уйнинг орқа қисмида бир неча номаълум шахслар томонидан 1 туп сафора дарахти давлат рақами бўлмаган экскаватор ёрдамида илдиз қисми билан олиб ташланганлиги маълум бўлди.

    Сафора дарахти тегишли соҳа мутахассислари ҳамда туман экология бўлими масъуллари томонидан агротехник қоидаларга асосланган ҳолда ишлов берилиб, биологик ўғитлар билан тўйинтирилган тупроқ қопламаси ётқизилган ҳолда ўз ўрнига қайта экилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates