баннер
23 мар 2025
20:47

    «БРМ ҳаракатда – 2025» халқаро форумида эришилган натижалар ва келгусидаги вазифалар муҳокама этилди

    Куни кеча Дубай шаҳрининг «Jumeirah» меҳмонхонасида «Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳаракатда – 2025» мавзусида форум бўлиб ўтди.

    Унда Сенат делегацияси аъзолари, жумладан Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси А.Эшмуратов ва Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари О.Маматкаримов иштирок этди.

    Форумда ўтган давр мобайнида эришилган натижалар атрофлича кўриб чиқилди. Хусусан, COVID-19 пандемияси кутилмаган инқирозни келтириб чиқариб, БРМга эришишга путур етказди ва бутун дунёда камбағаллик, тенгсизлик ва заифликни кучайтирди, бироқ кўрилган чоралар натижасида бугунги келиб бутун дунёда камбағаллик даражаси 9,3 фоиздан 8,5 фоизгача камайди.

    Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2024 йил якунига кўра 11 фоиздан 8,9 фоизга камайган, 2030 йилга қадар эса 2 баравар пасайтириш мақсад қилинган.

    Шунингдек, аёлларнинг бошқарувдаги роли ошгани қайд этилди. Жумладан, бутун дунёда парламент аъзоларининг 27 фоизини ва вазирларнинг 23 фоизини аёллар ташкил этади.

    Тадбир давомида 2030 йилдан кейинги кун тартиби учун глобал ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жумладан, 2045 йилга бориб барқарор, инклюзив ва мустаҳкам глобал жамиятни шакллантириш, соғлиқни сақлаш қамрови ва ундаги тенгсизликни камайтириш бўйича инновацион ечимлар, шунингдек, инклюзив иқтисодий ўсиш ва иш ўринларини яратиш ҳамда барча учун тоза ичимлик суви ва санитария шароитларини таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

    Форум доирасида Олий Мажлис Сенати аъзолари А.Эшмуратов ва О.Маматкаримов Бруней давлати соғлиқни сақлаш вазири Жафар Мухаммад, БААнинг «Масдар» компанияси бош ижрочи директори Муҳаммад Жамил Ал Рамоҳи билан суҳбатлашди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати .

    Унда Давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатимизда БРМ бўйича олиб борилаётган ишлар, унда парламентнинг тутган ўрни, жумладан Ўзбекистоннинг БРМ соҳасида эришган ютуқлари ва марралари эътироф этилди.

    Делегация аъзоларининг Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича Глобал кенгашнинг III анжуманидаги иштироки давом этяпти.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech