Тошкентда йўл ҳаракатини рақамли бошқариш тизими жорий этилади

    Президентнинг "Тошкент шаҳрида транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш ва йўл ҳаракатини рақамли бошқариш тизимини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг қуйидагиларни назарда тутувчи "Тошкент шаҳри кўчалари ва чорраҳаларида йўл ҳаракатини рақамли бошқариш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини жорий этиш" лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилади:

    рақамли технологиялар ва инновацион ёндашувларни кенг қўллаган ҳолда тирбандлик юқори бўлган чорраҳалар ва автомобил йўлларида транспорт оқимини самарали бошқариш ва тақсимлаш имконини берувчи марказлашган рақамли бошқариш тизимини (ақлли светофорлар тизими) жорий этиш;

    ҳар қандай қоидабузарлик учун жазо муқаррарлигини таъминловчи автомобил йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари тизимини (интеллектуал фото ва видеокамера мажмуалари тизими) жорий этиш;

    автомобил йўллари инфратузилмасини такомиллаштириш, автомобилларнинг йўл бўйида бетартиб тўхтаб туришини тартибга солиш ва аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланишини рағбатлантириш мақсадида автомобил йўллари бўйлаб тўлов автоматлари ўрнатилган ва автомототранспорт воситалари жойлаштирилганлиги учун ҳақ тўлаш бўйича ахборот тизимларига эга бўлган ягона йўл бўйи пулли автомобил тўхташ жойлари тизимини (йўл бўйи пулли автомобил тўхташ жойлари тизими) ташкил этиш;

    Тошкент шаҳрига кирувчи асосий автомобил йўллари бўйлаб автотранспорт воситалари оғирлиги ва габарити назорати бўйича автомобил йўллари сифатини сақлашга хизмат қилувчи стационар шохобчалар тизимини (автотранспорт воситалари оғирлиги ва габарити назорати бўйича стационар шохобчалар тизими) яратиш;

    ақлли светофорлар, интеллектуал фото ва видеокамера мажмуалари, автотранспорт воситалари оғирлиги ва габарити назорати бўйича стационар шохобчалар ҳамда йўл бўйи пулли автомобил тўхташ жойлари тизимларини марказлашган тарзда интеллектуал бошқариш, мониторинг-таҳлил ишларини олиб бориш ва йўл ҳаракати тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти таркибида Тошкент шаҳрида транспорт тизимини ташкил этиш ва бошқаришнинг ягона маркази ташкил этиш ва марказни Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Рақамли Тошкент вазиятлар маркази биносида жойлаштириш.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates