Тошкентда йўловчи автобуси автоҳалокатга учради

    "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

    Қайд этилишича, 14 август куни "Тошлоқ маҳалла - Сергели - 4 мавзеси" йўналишида ҳаракатланувчи 184-сонли автобус ҳайдовчи И.Б бошқарувидаги автобус Янгиҳаёт тумани, ТҲAЙ бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда, «Aтлант" қурилиш моллари дўкони олдида автобус билан бир йўналишда ҳаракатланаётган тиркамали юк машинаси автобуснинг йўналишига ҳалақит бериши натижасида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, автобус аввал ўнг тарафдаги столбага, сўнг йўлни ажратувчи бетонли тўсиқга урилган.

    Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автобусдаги йўловчилар жароҳатланмаган, ҳайдовчи ўнг оёқ тиззаси лат ейиш тан жароҳати билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига юборилган. Автобус техник шикастланган.

    Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates