Қайд этилишича, соат 13:00 да Аҳмад Дониш кўчасидаги Тахтапул кўприги устида ҳайдовчи 2002 йилда туғилган С.Й. Changan автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган Matiz билан тўқнашув содир этган. Шундан сўнг ҳайдовчи машина бошқарувини йўқотиб, Cobalt’га урилган.
ЙТҲ оқибатида Matiz автомашинаси йўловчилари: 1984 йилда туғилган Т.А. ҳамда 2002 йилда туғилган А.Ғ. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.