Тошкентдаги 10 та кўчада алоҳида йўлаклар ташкил этиш режалаштирилмоқда

    Урбанизация 22 январ 2021 658

    Автобус, йўналишли такси, тез тиббий ёрдам, ўт ўчирувчи машиналар ҳаракати учун Тошкент шаҳридаги 10 та кўчаларда алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этиш режалаштирилмоқда.

    Бунда, Тошкент шаҳридаги 10 та кўчалар:

    1. Бобур кўчаси (Халқаро аэропорт бекатидан Сеул кўчаси кесишмаси);

    2. Фурқат кўчаси (Сеул кўчасидан Ислом Каримов кўчаси кесишмаси);

    3. Кичик ҳалқа айланма йўли (Шота Руставели кўчасидан Фарход кўчаси кесишмаси);

    4. Фарход кўчаси (Кичик ҳалқа айланма йўлидан Лутфий кўчаси кесишмаси);

    5. Лутфий кўчаси (Фарход кўчасидан Муқимий кўчаси кесишмаси);

    6. Муқимий кўчаси (Лутфий кўчасидан Шота Руставели кўчаси кесишмаси);

    7. Фарғона йўли кўчаси (Қўшкўприк кўчасидан Қўйлиқ ота кўчаси кесишмаси);

    8. Истиқбол кўчаси (Нукус кўчасидан Шаҳрисабз кўчаси кесишмаси);

    9. Ахмад Дониш кўчаси (Тошкент ҳалқа айланма йўлидан Нурафшон кўчаси кесишмаси);

    10. Себзор кўчаси (Нурафшон кўчасидан Абдулла Қодирий кўчаси кесишмаси)га қадар алоҳида йўлаклар ажратиш кўзда тутилмоқда.

    Тошкент шаҳрида йўловчиларни самарали ташиш учун шаҳар ичидаги автобусларни манзилига белгиланган вақтда ва тезда ҳаракатланиши ҳозирги кунда, жамоат транспортининг асосий мезонлардан бири ҳисобланади. Буни амалга ошириш учун, одатда «Автобус» ёки деб «А» деб номланадиган махсус ажратилган йўлларни жамоат транспорти учун белгилаш режалаштирилмоқда.

    Махсус йўналишларни яратишнинг асосий омили - автобуслар ҳар доим ҳам ўз тўхташ жойларига белгиланган вақтда етиб бориши ва тирбандликларга тушиб қолмасликларига эрилишилишидир. Шу билан бир қаторда, автобусларни ҳаракатланиш вақтида бошқа енгил машиналарга ҳалақит қилмасликларини ҳам таъминлайди.

    Шу билан бирга, мазкур йўлаклар жамоат транспортида ҳаракатланиш вақтини олдиндан айтиб берилиши имкониятини янада оширади, бундан ташқари, жамоат транспортининг жозибадорлигини ошишига ҳам сабаб бўлади. Шунингдек ажратилган қатнов йўллари жадвалга риоя қилган ҳолда, йўловчиларни шаҳарнинг бир нуқтасидан бошқа бир нуқтасига тезкорлик билан етиб олишлари имкониятини яратади.

    Ажратилган йўлакларда бошқа турдаги транспорт воситаларининг ҳаракати

    Тирбандликларни бартараф этиш ҳамда йўловчиларни ўз вақтида ташиш билан бир қаторда, ажратилган чизиқлар фавқулоддаги хизмат машиналари (тез тиббий ёрдам ва ўт ўчириш транспорт воситаларининг) ишларини тезкорлик билан бажаришига ёрдам беради.

    Шуни таъкидлаш керакки, алоҳида ажратилган йўлакларда шахсий автоуловни бошқариш таъқиқланади.

    Шунингдек, йўналишли такси, махсус такси хизматлари ҳамда велосипед орқали ҳаракатланувчилар белгиланган қоидаларга асосан мазкур йўллардан фойдаланишлари мумкин бўлади.

    Алоҳида ажратилган йўлаклар ишга туширилган вақтда енгил автотранспорт воситалари мазкур йўлаклар ёнида ўзларини қандай тутишларини билишлари лозим.

    Хусусан, ҳаракатланиш давомида, нохуш ҳолатлар юзага келмаслиги ва автоуловлар жамоат транспортига ҳалақит бермаслиги учун йўл ҳаракат хавфсизлиги ходимлари аҳолини олдиндан огоҳлантиришлари ҳамда жамоат транспортининг устуворлигини тарғиб қилишлари керак бўлади. Оммавий ахборот воситалари ҳамда реклама устунларида алоҳида ажратилган йўлаклар ва тушунарли тасвирлар билан репортажлар, ижтимоий рекламалар ёритиш лозим.

    Алоҳида ажратилган йўлаклар пайдо бўлганидан сўнг, ойнинг биринчи ўн кунлигида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан жарималарни қўлламасдан, ҳайдовчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказишлари зарур бўлади.

    Жамоат транспорти ривожланиши, қулай бўлиши ва йўналиш жадвалига мувофиқ ишлашига эришиш учун аҳоли ўртасида жамоатчилик талабини шакллантиришга қаратиш зарур. Шаҳар аҳолиси, алоҳида ажратилган йўлакларни ҳаётга тадбиқ этишни рад этса, фуқаролар шахсий машиналарда ҳаракатланишга ўтишга мажбур бўлади, бу эса ўз навбатида шаҳар тирбандликда қолишига замин яратади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates