Тошкентдаги боғчада беш ёшли бола иккинчи қават зинасидан йиқилиб тушди

    Ижтимоий тармоқ саҳифаларида “Чилонзордаги боғчада 5 ёшли бола 2 этаждан тушиб кетибди” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

    Қайд этилишича, бу воқеа 2025 йил 30 июнь куни тахминан соат 9.45 лар атрофида Чилонзор туманидаги 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида рўй берган. Таълим ташкилотида тарбияланувчи Р. И. назоратсизлик оқибатида иккинчи қават зинасидан йиқилиб тушган. Бундан хабар топган ташкилот ҳамшираси тарбияланувчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатган ва 16-сонли шаҳар шифохонаси болалар бўлимига олиб боришган.

    Шифокорларнинг бирламчи ташхисига кўра, тарбияланувчи Р. И. га “икки қўл билак соҳаси синиши, бурун суяк соҳаси синиши, юқори жағ курак тишларининг алиёнлари осиғининг синиши” ташхиси қўйилган. Боланинг аҳволи оғир бўлганлиги сабабли жонлаштириш бўлимига жойлаштиришганлиги, аҳволи яхшиланганидан сўнг жонлантириш бўлимидан чиқаришганлиги аниқланган.

    Айни пайтда ҳолат бўйича Чилонзор туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates