Қайд этилишича, шу йилнинг 28 февраль куни Тошкент вилояти Паркент туманидаги болалар боғчасида тарбиячи А.П (1994 йилда туғилган, аёл) томонидан тарбияланувчилар З.Р (2018 йилда туғилган, қиз бола) ва С.М (2019 йилда туғилган ўғил бола)ларнинг қулоқ қисмидан тортиб, юз ва бош қисмларига бир неча маротаба урган.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда, вояга етмаган болаларга нисбатан тан жароҳати етказилганлиги фактини аниқлаш мақсадида судга оид экспертиза тайинланган.
Бу борада қўшимча маълумот берилади.