Тошкентдаги қурилиш олиб борилаётган бинода ёнғин чиқди

    Шу йилнинг 16 октябр куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида қурилиш олиб борилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушди.

    Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

    Хабарга асоса ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:24 да воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.

    Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбариятидан масъуллар чиққан.

    Ҳозирда айтилган манзилда тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

    Ёнғин бўйича қўшимча ахборот берилади.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates