Транспорт вазирлигининг хабар беришича, мазкур йўналишда қатновлар “Uzautotrans service” корхонаси томонидан ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари “Yutong” автобусларида амалга оширилади.
Илк қатнов жорий йилнинг 8 апрель куни бажарилади. Автобус “Тошкент“ автовокзалидан соат 20:00 да жўнаб кетади. Чипта нархи 900 000 сўм этиб белгиланган.