Қайд этилишича, ҳолат шу йилнинг 07 январь куни соат 16:45 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик кўчаси 53-уй қаршисида содир бўлган.
Маълумотларга кўра, ҳайдовчи 2000 йилда туғилган Т.Л. “BYD” русумли транспорт воситасини бошқариб келаётиб ўзидан олдинда пиёдаларга йўл бериш мақсадида тўхтаган 1966 йилда туғилган З.Э. бошқарувидаги "Nissan" русумли автомашинасининг орқа қисмига тўқнашган.
Оқибатда тўқнашув зарбидан сўнг "Nissan" автомашинаси қарама-қарши бўлакка ўтиб кетиб йўлни кесиб ўтаётган 2003 йилда туғилган пиёда А.Ў. ва 1992 йилда туғилган А.З.ни уриб юборган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.